Илмий кенгаш

Илмий кенгаш– муайян фан тармоғининг тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссяси(ОАК) қарори билан етакчи олий таьлим ёки илмий-тадқиқот муассаси хузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;

Изланучи – фалсафа доктори(PhD)  ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.

Диссертация – муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар.

Илмий кенгаш тузилаётган  муассасада олий ўкув юртидан кейинги таьлим шакли йўлга қўйилган бўлиши керак. Илмий кенгаш аьзолари, қоида тариқасида, камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар аьзодан иборат бўлиши керак. Илмий кенгаш таркиби 3 йил муддатга тасдиқланади. Илмий кенгаш таркибининг камида 15 фоизи хар йили белгиланган тартибда янгиланиши зарур.

 Илмий кенгаш узи фаолият юритаётган муассасанинг расмий бланки ва Давлат герби тасвири туширилган муҳридан фойдаланади. Илмий кенгаш томонидан кўпи билан 4 та иҳтисослик ёки фан тармоғи бўйича диссертациялар химояга қабул қилиши мумкин.

Малакавий имтихон қабул килиш.

Илмий семинар таркиби.

География фанлари буйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг тасдикланган таркиби.