Жорий йилнинг 17-октабр санасида CWEH Узбекистан лойиҳаси ва Потсдам Иқлим таъсирини ўрганиш институти ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасидаги келгуси ҳамкорлик доирасида PIK илмий ходими Олександра Кҳала академик ўқув режани тақдим этди ва «Иқлим ўзгариши: келажак истиқболлари ва ҳаракатлар» номли маъруза ўтказди. Маъруза иқлим ўзгаришининг долзарб муаммоси ҳақида хабардорликни ошириш, унинг узоқ муддатли оқибатлари ва бу таъсирларни юмшатиш учун зарур чораларни кўрсатишга қаратилган. Маъруза мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:

Глобал иқлим ўзгаришининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш;
Келажак истиқболлари ва муаммолари ҳақида суҳбатлар;
Талабаларни барқарор амалиёт ва сиёсатларни шакллантиришда фаол иштирок этишга ундаш.
Шунингдек, маъруза доирасида CWEH Узбекистан лойиҳасининг  ақсадларини муҳокама қилинди ва Академик ўқув режанинг тузилиши ва мавзулари ҳақида умумий маълумот бериб ўтилди.