8-10 июл кунлари Гидрометеорология илмий-тадқиқот иститути Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳаракатчанлиги масалаларини ҳал қилиш» номли лойиҳа доирасида тренинглар ўтказди. Тренинг мақсади аҳоли сўровида иштирок этувчи гуруҳлар учун “Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳаракатчанлиги масалаларини ҳал қилиш” лойиҳасининг миллий ҳамкорлари салоҳиятини оширишдан иборат эди. Ўқув машғулотлари давомида Иқлим ўзгариши шароитида аҳоли миграциясини баҳолаш, Aҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш қонун қоидалари, Маълумотларни сифатли бўлишини таъминлаш каби масалалар ҳақида сухбатлашилди. Ушбу тренингда ГМИТИ илмий ҳодимлари ҳамда докторантура талабалари фаол иштирок этишди. Тренинг якунида барча иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.