Ф.Aгзамов ўлкамизда дарё ва бошқа сув ҳавзаларининг музлаши республикамизга Скандинавия ҳудудидан Волга ҳудуди орқали кириб келган совуқ ҳаво оқимлари туфайли вужудга келган табиий ҳодиса эканлигини ҳамда ушбу табиий ҳодисанинг ижобий ва салбий томонлари борлигини айтиб ўтди.

Салбий томонларидан бири сув ости жонзотларининг нобуд бўлиши бўлса ижобий томонлари эса сув ресурслари миқдорининг ортиши, шунингдек қишлоқ хўжалигида ерларда ёки ўсимликларда пайдо бўлган касалликларнинг кўпайишини олдини олади дейди Ф.Aгзамов. Нутқи сўнгида шундай иқлим ўзгараётган бир даврда юртдошларимиздан ўзларини эҳтиёт қилишларини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишларини сўради.