Булутлар физикаси ва атмосфера жараёнларига фаол таьсир этиш лабораторияси
![](https://nigmi.uz/wp-content/uploads/2023/02/images-1-4.jpg)
Лабораториянинг асосий вазифалари:
- Лабаратория фаолияти Ўзбекистонда сув ресурслари камчилигини бартараф этиш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ мустақил илмий йўналишни ишлаб чиқиш соҳасидаги илмий ва илмий-методик ишлар билан бевосита боғлиқ.
- Булутларга фаол таъсир кўрсатиш орқали минтақанинг тоғ туманларида қўшимча ёғинларни жалб қилиб, гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- Шунингдек, лабoраториянинг асосий вазифаси иқлим ўзгариши ва минтақанинг орографик хусусиятлари билан боғлиқ ёғин режимининг гидрометеорологик шароитларини ўрганиш масалалари бўйича илмий грант ва дастурларни бажариш.
Радиолокация метеорологияси бўйича тадқиқот масалалари қуйидагилардан иборат:
- Ҳудуднинг тоғли туманларида қўшимча ёғин олиш мақсадида булут физикаси бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва булутларга фаол таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш;
- Республика иқтисодиётининг сув эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фаол таъсир кўрсатиш учун энг қулай туманларни аниқлаш мақсадида булут ресурсларини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш;
- Булутларга таъсир кўрсатиш воситаларини жойлаштириш учун қулай шароитларни аниқлаш мақсадида тоғ туманларининг қуйи тропосферасида гидрометеорологик шароитларни тадқиқот қилиш;
- Дўл жараёнларига таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- Орографиянинг конвектив булутлар ва ёғингарчилик келтириб чиқарувчи динамикасига таъсирини ўрганиш;
- Қўшимча ёғин олиш мақсадида фаол таъсир кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш;
- Бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари билан мунтазам ва аномал ҳолатларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
- Лабаратория ўзининг ноёб объектларига методик раҳбарлик қилиш, уларга ўз фаолиятининг профилига мувофиқ методик ёрдам кўрсатиш;
- Лабараторияда олинган тадқиқотларнинг асосий натижалари мақолалар, монографиялар, усулий кўрсатмалар ва бошқа шаклларда эълон қилиш;
- Лабаратория натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- Лабаратория ўз фаолиятини институтнинг бошқа бўлинмалари, шунингдек Ўзгидрометнинг бошқа ташкилот ва муассасалари билан мувофиқлаштиришдан иборат.
Фойдаланиш соҳаси:
- Илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар натижаларини Ўзгидромет тезкор хизматига ва илмий меҳнат, монография, услубий кўрсатмалар ва тавсиялар чиқариш орқали Республика ҳукумат органлари ва иқтисодиётига жорий этилади;
- Ўзбекистон Республикасининг дўлга қарши муҳофаза қилиш бўйича илмий ва тезкор ишлар билан раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади;
- Ўз фаолиятининг профили бўйича илмий муассасалар ва бошқа идоралар ташкилотлари билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда, йиғилишлар, конференцияларда иштирок этиш орқали ҳамкорлик тадқиқотларни амалга оширишда;
- Турли усул ва асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда булутлар устидан комплекс экспедицион кузатувлар ўтказиш ва ташкил этиш (усуллар: радиолокация, самолёт ва бошқалар).