Амалий метеорология бўлими

Бўлим тузилмаси:

  1. Синоптик ва сонли об-ҳаво прогнозлари лабараторияси
  2. Булутлар физикаси ва атмосфера жараёнларига фаол таьсир этиш лабараторияси

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • Об-ҳавони олдиндан прогнозлаш мақсадида турли прогноз усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш соҳасида илмий тадқиқотлар бажариш.

Бўлимнинг устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. маҳаллий ва минтақавий миқёсдаги метеорологик майдонларни таҳлил қилишнинг тезкор усулларини ва ҳудудий об-ҳаво прогнозларини ишлаб чиқиш;
  2. об-ҳаво прогнозларининг қисқа муддатли дастурларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  3. Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво прогнози соҳасида тадқиқотлар ўтказиш;
  4. об-ҳаво жараёнларини таҳлил қилиш ва олдиндан прогноз қилишнинг синоптик-статистик ва гидродинамик усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  5. Ўрта Осиё синоптик жараёнлари ва уларнинг табиий ва антропоген омиллар таъсирида узоқ муддатли тебранишларини тадқиқот қилиш;
  6. илмий-амалий маълумотномалар тайёрлаш;
  7. бўлим натижаларини амалиётга жорий этишда услубий ёрдам кўрсатиш.

Фойдаланиш соҳаси

  1. Натижалар Ўзгидрометнинг тезкор прогностик фаолиятида қўлланилади ва давлат ҳокимияти органларининг, Ўзбекистон иқтисодиётининг барча тармоқлари ва мамлакат аҳолисига прогностик маҳсулотлари асосида метеорологик хизмат кўрсатади.